18K162Telegramda ochish
Нега Лавлаги вазирлиги йўқ? Тармоқ вазирликларини тузиш ҳатто совет даврида кулгули иш бўлган. Лекин Янги Ўзбекистонда бу кулгули эмас. Савол қўйсанг жиддий қиёфа билан, керак, сиз кўп нарсани билмайсиз, деб жавоб беришади. Селектор ва йиғилишларда қайсидир муаммо бўйича масала кўтарилса, ўрнидан туриб жавоб берадиган, блокнотига топшириқларни ёзиб оладиган одам керак. Ўзбекистон ҳукуматида вазирликларнинг ярми шу қарашлар билан тузилган. Ваҳоланки вазирликларнинг ярми гўёки "бошқараётган" ва "ривожлантираётган" соҳаларда бозор ёки жамиятнинг ўзи ҳаммасини тартибга сола олади, мувофиқлаштира олади. Чиновникнинг очкўз кўзи, тўймас қорни ва кўринмас ёғли қўли керакмас бу соҳаларга. Тескари селекция айнан шу тармоқ вазирликларида авж олган. Энг сифатсиз, ялоқхўр ва саводсиз кадрларни тўплаган бу тизим. Вазирлик (уни қўмита дейсизми, агентликми, уюшмами фарқи йўқ) тузилдими, унга бюджет керак. Қанча кўп бўлса шунча яхши. У фақат кенгайиб боради. Кўп ҳолатларда вазирликлар ҳомиладор бўлади, болалайди ҳам, яъни том маънода вазирлик янги вазирликни туғади. Уларнинг муваффақияти ҳар йилги бюджетда уларга қанча кўп пул ажратилиши билан белгиланади. Ажратилган пул ичида бошқа харажатлар учун қанча кўп маблағ бўлса янаям яхши. P.S. Дарвоқе, юқоридаги мақолада айтилмаган бўлсада, СССР пахта вазирлиги қонхўр Сталиннинг шотири, Ўзбекистондаги репрессияларни ортиғи билан бажариб келган Усмон Юсуповга иш топиб бериш учун тузилган. 37- йил архивларининг ҳалигача ёпиқлиги сабабларини ўзингиз тушуниб олаверинг.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin