Адҳам Икрамов, масалан, уйидан чиқмаса ва ҳеч бир сўз айтмаса, иқтисодиётга берадиган энг катта фойдаси шу бўларди
Ўзбекистонлик солиқ тўловчилар Икрамовнинг маошини билвосита тўлашда давом этаверсин, майли, мукофотлари, бонуслари, устамаларини ҳам. Эвазига биргина сўров: шу собиқ жарроҳ иқтисодиётга, иқтисодий қарорлар қабул қилишга аралашмасин.
Биз барибир табақалашган (турли ставкалардаги) ҚҚСга келамиз, деб баёнот бермоқда Икрамов, ўзининг сал аввалроқ ўзгача ақл билан берган таклифи - ўрта бизнес тоифасини, унга имтиёз ва преференциялар берилишини оқлаган ҳолда. Солиқ тўловчилар тоифалари ва тармоқлар бўйича турли ҚҚС ставкаларининг қўлланилиши зиёнини илғор дунё аллақачон тушуниб етган. Узоққа бормайлик, табақалашган ҚҚС зиёни ва самарасизлигини 2018-2019 йилларда кўрдик бўлмаса.
Илтимос, шу одамни медицинага қайтаринглар. Зиёни камроқ бўлади.
- https://t.me/the_bakiroo/1768@the_bakiroo
- https://www.gazeta.uz/ru/2020/12/23/differentiated-vat/gazeta.uz