Чет эл фуқаролари 50 минг доллар тўлаб махсус солиқ режимига ўтишлари мумкин
Ҳукумат қарори билан чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш тартиби тасдиқланган.
Янги механизмга кўра, чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилишни назарда тутувчи чет эл фуқароларининг даромадларини солиққа тортишнинг махсус солиқ режимидан фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун 50 минг АҚШ доллари миқдорида махсус йиғим тўлаш, шунингдек махсус ваколатли тижорат банкида банк ҳисобварағини ёки махсус ваколатли крипто-биржада крипто-ҳамён очиш керак бўлади.
Махсус солиқ режими олган чет эл фуқаросининг вояга етган ҳар бир яқин қариндоши учун 10 минг АҚШ доллари миқдорида махсус йиғим тўланганда ҳам татбиқ этилади.