Инфляция хатари туфайли Қозоғистон Миллий банки асосий ставкани кескин оширди
Қозоғистон Миллий банки бугун асосий ставкани 1,25 фоиз бандига, 16,50%гача кўтарди. Регулятор ўз қарорини ошиб бораётган инфляцион хатарлар билан боғлаган.
2025 йил учун инфляция прогнози 6,5-8,5%дан 10-12%гача ёмонлашган.
Регулятор ёқилғи ва коммунал хизматлар қимматлашиши, ҚҚСни ошириш кўзда тутилган Солиқ ислоҳоти ва Россияда тезлашаётган инфляция босимни оширишидан хавотирда.
ЯИМ ўсиши 4,2-5,2% (-0,3%)гача секинлашиши кутилмоқда.
Қозоғистон бизнинг учинчи савдо ҳамкоримиз ҳисобланади. Россия ва Хитойдан фарқли равишда Қозоғистондаги макроиқтисодий қарорлар ва ўзгаришларнинг бизга синхрон ва проекцион таъсир ўтказиши эҳтимоли юқорироқ.
- https://telegra.ph/file/b985e5967fcd297e97750.jpgtelegra.ph
- https://nationalbank.kz/kz/news/press-relizy/17508nationalbank.kz