29K33Telegramda ochish
Тенге курси пасайиши фонида Қозоғистон Миллий банки асосий ставкани оширди Қозоғистон Миллий банки асосий ставкани бир фоиз бандига, 15,25%гача оширди. 2024 йил учун инфляция прогнози 8-9%гача, 2025 йил учун эса 6,5-8,5%гача кўтарилган. Регулятор инфляция хатари ортиб бораётгани, Россиядаги курс ўзгаришларининг босими, нефть нархи бўйича пасайиш прогнозларини қайд этган. Қозоқ тенгеси охирги ҳафталарда кучли босим остида қолмоқда. Сезиларли интервенцияларга қарамай, доллар курси кўтарилишда тўхтагани йўқ. Бугунги қарор тенге курсини барқарорлаштиришга ёрдам берилиши кутилмоқда. Қозоғистон Ўзбекистоннинг учинчи савдо ҳамкори ҳисобланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin