12K16Telegramda ochish
Яна бир йирик ҳамкоримизнинг регулятори асосий ставкани оширди Қозоғистон Миллий банки асосий ставкани 0,25 фоиз бандига ошириб, 9,25% даражасида тасдиқлади. Ушбу қарор инфляцион спираль кучайиб кетиши рискларини тийиб туриш ва инфляция даражасини 2022 йилда мақсадли коридор сифатида белгиланган 4-6% оралиғига қайтариш учун амалга оширилгани айтилмоқда. Ярим йиллик якунларига кўра Қозоғистонда йиллик инфляция 7,9%гача, озиқ-овқат инфлцяиси эса 10,6%гача кўтарилган. Аҳолининг инфляцион кутилмалари юқорилигича қолмоқда. Қозоғистон охирги чоракда асосий ставкани кўтарган учинчи энг йирик беш савдо ҳамкоримиздан учинчиси. Бундан аввал Россия Марказий банки асосий ставкани 6,5%гача, Туркия Марказий банки эса 19%гача оширганди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекитсон Марказий банкининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 29 июлга белгиланган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin