14K34Telegramda ochish
Эртага асосий ставка кўриб чиқилади Эртага Марказий банк асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги бошқарув йиғилишини ўтказади. Йиғилишда, шунингдек, “Пул-кредит сиёсатининг 2023 йил ва 2024-2025 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг дастлабки концептуал лойиҳаси” ҳам муҳокама қилинади. Йиғилишдан сўнг Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши айтилмоқда. Дарвоқе, бугун қардош Қозоғистонда асосий ставка бирданига 1,5 фоиз бандига, 16%гача кўтариш ҳақида қарор қабул қилинди. Қозоғистонда асосий ставканинг Ўзбекистондаги кўрсаткичдан юқори бўлиши камдан-кам кузатиладиган ҳодиса. Қозоқ банк тизимининг регулятори инфляция босимидан ва салбий кутилмалардан қаттиқ хавотирда. Шунингдек, фискал рағбатлантириш инфляцияни кучайтирувчи омилга айлангани айтилмоқда. Бу борада қўшнилар билан жуда ўхшашмиз. Қатор-қатор ваъдаларга қарамай, ўзимизни тия олаётганимиз йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin