15K83Telegramda ochish
Россия қамоқхоналаридаги ўзбекистонликларни урушга юбориш давом этмоқда. Кузатувчи бўлиб турмаслик керак Новая газета. Европа Мордовиядаги колониядан қирқдан ортиқ хориж фуқаролари Украинага урушга юборилганини аниқлаган. Урушга юборилган маҳбуслар қаторида, афсуски, Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Нашр Бахтиер Кувандиков, Куралбек Кучкаров, Исломбек Соборов, Азамат Зулунов, Сордор Закиров ва Насимхон Мовлонов кабиларнинг номини санаган (уларнинг фамилияси ва исми русча ўлчовларда ёзилган). Аввалроқ Ярославль ва Владимирдаги қамоқхоналардан ўзбекистонлик маҳбусларни урушга юборишга уринишлар бўлгани ёзилганди. Қамоқхонадаги маҳбусларни урушга ёллаш билан асосан Путиннинг қассоби сифатида танилган Пригожин раҳбарлигидаги Вагнер гуруҳи шуғулланмоқда. Ўзбекистон расмийлари қамоқхоналардаги маҳбус ватандошларимизнинг урушга юборилишига четдан томошабин бўлиб турмаслиги зарур. Чунки маҳбусларда афсуски танлов бўлмайди, уларни босим остида мажбурлаш ҳам шарт эмас. Кимдир маҳбус-ку, жазога лойиқ деб қўл силташи, кўз юмиши мумкин. Лекин улар ҳам хақ-ҳуқуқларга эга, қолаверса ватандошларимиз. Адашмасам, Ўзбекистон ва Россия ўртасида маҳбусларни алмашиш бўйича битим мавжуд. Бир неча йил аввал Россия қамоқхоналарида 7 минг ўзбекистонлик маҳбус борлиги айтиларди. Бу кичик рақам эмас, ҳар бир алоҳида тақдир, алоҳида фожеа.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin