Ўзбекистон ўз фуқароларини ҳимоясига оладими?
Россия қамоқхоналарида муддатини ўтаётган ва ихтиёрий-мажбурий тарзда Вагнерчи каллакесарлар сафига қўшилишдан ўзга чораси қолмаган уч нафар ўзбекистонлик одамхўрлар лагеридан қочиб кетганига уч кун бўлди.
Қочоқлар тутиб олинса, натижа қандай тугаши аниқ. Кувалда билан мажақлаб ўлдирилади. Путиннинг ошпази Пригожин етовидаги Вагнер одамхўрларининг анъанаси шунақа.
Ўзбекистон иқтидори Россия қамоқхоналаридаги ўзбекистонликларни урушга юборилишига тўсқинлик қила олмади. Ҳеч қурса маҳбусларни Ўзбекистонда жазони ўташда давом этиши учун кўчириб келтириш ҳаракатлари ҳам амалга оширилмади. Чунки маҳбус бўлсаям, ватандош. Ўзбекистон фуқароси улар. Адашмасам, маҳбусларни ўзаро алмашиш тўғрисида икки мамлакат ўртасида битим мавжуд.
Мана энди уч ўзбекистонлик ваҳшийларча ўлимга рўпара бўлиб турипти. Хабар чиққанига уч кун ўтди. Негадир расмийларимиз жим.
Балки янги ташқи ишлар вазиримиз биринчи ишини шундан бошлар?