30K288Telegramda ochish
Қозоғистон элчихонаси Россиядаги қозоғистонликларга мурожаат қилмоқда Қозоғистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларга Россиянинг Украинага чегарадош ҳудудларига бормай туришни сўрамоқда. Шунингдек, Қозоғистонликларга консуллик ҳисобидан онлайн ўтиш ҳам сўралган. Бугун тунда Пригожиннинг Вагнер армияси Ростовдаги ҳарбий ва махсус объектларни эгаллаган. Пригожин Шойгу ва Герасимовнинг истеъфосини сўрамоқда. Талаб бажарилмаган ҳолда Пригожин Вагнер армиясини Москвани эгаллашга сафарбар этмоқчи. Федерал кучишлатарлар Пригожинга қарши қуролли қўзғолон ташкил этиш айблови билан иш очган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin