29K216Telegramda ochish
Элчихонамиз уйғонди Россиядаги элчихонамиз Ўзбекистоннинг барча фуқароларини Россия ҳудудида амалда бўлган жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга, Россия ва Украинанинг чегарадош ҳудудларига саёҳат қилмасликка, одамлар гавжум жойларга ташриф буюрмасликка чақирмоқда. Шунингдек, "Ахборот майдонида тарқатилаётган тасдиқланмаган маълумотларга берилмаслик ва мамлакат расмий вакилларининг кўрсатмаларига амал қилиш" сўралган. Эслатиб ўтамиз, Пригожин исёни ортидан Москва шаҳри, Москва вилояти ва Воронеж вилоятида КТО режими эълон қилинган. Россиядаги Ватандошларимиз шунга яраша эҳтиет чораларини кўришлари лозим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin