Қочишнинг учинчи тўлқини
Пригожиннинг қуролли қўзғолони Россиядан (Беларусдан ташқари) учинчи мамлакатларга чиқиб кетишни яна кучайтирган.
Бугун тонгдан авиабилетлар, айниқса Туркия йўналишига кескин, 5 баробаргача қимматлаган. Постсовет давлатларига чиқиш авиабилетлари ҳам истисно эмас. Масалан, айни дамда Москвадан Тошкентга энг арзон билет 5,1 млн.сўм. 3 кундан кейинга эса 1,7 млн.сўм. Чунки айнан бугунги Путин мурожаатида ё ҳарбий ҳолат ё ҳарбий сафарбарлик эълон қилиниши хавотирлари мавжуд.
Расмий биржалар ёпиқ. Тижорий ҳисобларда ва платформаларда долларнинг рублга нисоби 85-86дан ўтмоқда.