17K200Telegramda ochish

Shokirjonov news kanalidan

Россияда ишлаётган меҳнат мигрантларимиз қанақа қилиб қамоққа тушиб қолаётгани ҳақида #ботга_ёзишмоқда «Ассалому алайкум, Шуҳрат ака, яхшимисиз? Узр, сизни безовта қилаяпман. Ака, мен ҳозирги вақтда Россияда яшайман. Россияда ҳозир ëшларимиз (ўзбеклар) орасида қамалиб кетиш жуда ҳам авж олган. Доставка деб ишга чиқишиб, қамалиб кетишаяпти наркотик билан, ака. Битта танишим ҳам камалганди, уйдагилари Ўзбекистондан келиша олмади. Whatsapp’да битта гуруҳ очилган экан, ўша ерга қўшилиб янгиликларни уларга етказиб туришимни сўрашди. Уша гуруҳда ҳамма РФ ЖКнинг 228-моддаси билан судланиб қамалган болаларнинг ота-оналари экан. Бу ёшларнинг 90 фоизи билмаган нима олиб кетишаётганини ҳам билмаган, ишга доставка деб чиқишган. Суд ва адвокатлар — алоҳида мавзу. Қанча адвокатлар пул олиб, ота-оналарни «ухлатишган». Ҳозир ҳамма ота-оналар ташвишда: боламни Украинага урушга олиб кетиб қолишмасмикан, деб. Шу сабабли қамоқ жазосини Ўзбекистонга кўчириш масаласида мурожат қилишмоқчи. Ака, биламан, бунда балки болаларнинг айби ҳам бордир, қилмишига яраша жазо олишаëтгандир. Лекин шу Россияга янги келаëтган ëшларни огоҳлантириш учун ҳам бир ўрганиб кўрасизми шу мавзуни. Қўлдан келганча ëрдам қиламан». Ш.Ш.: Албатта, билиб-билмай жиноятга шерик бўлиб қолиб, Россияда қамалишдан оғир хатар йўқ шу кунларда. Чунки маҳбусларни Украинага урушга мажбурлаб жўнатишни Пригожиндан РФ Мудофаа вазирлиги олиб қўйган. У ерлардан тирик қайтиш эса жуда қийин масала. Яқинларингизни огоҳлантириб қўйинг. Россияда шубҳали ишларга аралашишмасин. Биз бу масалани чуқурроқ ўрганиб, тез фурсатларда Kun.uz сайтида батафсил ёритишга ҳаракат қиламиз. Каналга обуна бўлинг: ➡️ @shokirjonov

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin