Ким кимга қарздор ўзи?
“Ўзбекистонликлар Россиядан миллиардлаб доллар жўнатишадиl. Лекин бу — россияликларнинг садақаси ёки хайрияси эмас; бу ватандошларимизнинг машаққатли меҳнати эвазига олинган ҳалол иш ҳақи. Иш ҳаққи одатда ходим яратган қийматдан паст бўлади; акс ҳолда, у ишга олинмаган бўларди. Демак, агар ўзбекистонликлар Россияда бир миллиард доллар иш ҳақи олган бўлса, улар бундан ҳам катта иқтисодий қиймат яратишган. Қолаверса, барча пул уйга юборилмайди: Россиянинг ўзида истеъмол: товарлар ва хизматлар кўринишида сарфланади, буни устига, жамғарма ва инвестициялар ҳисобига Россия иқтисодиётида қолади. Буларнинг барчаси иқтисодиётда ижобий мултипликатив таъсир беради. Шу боис ватандошларимизнинг Россия иқтисодиётига ва аҳоли фаровонлигига қўшган ҳиссаси жуда юқори. Менимча, кўпчилик тасаввуридан анча катта мултипликатив таъсирга эга.”
- https://t.me/iqtisodchi_kundaligi/3598@iqtisodchi_kundaligi