Солиқдаги ўзгаришлар: ЯТТ ва ўзбандлар энди 1% солиқ тўлайди
Асосий солиқлар бўйича ставкалар (ҚҚС, фойда солиғи, даромад солиғи, ижтимоий солиқ, айланмадан солиқ, мол-мулк солиғи) 2026 йилда ўзгаришсиз қолмоқда.
Лекин қатор солиқлар бўйича ўзгаришлар йўқ эмас, хусусан:
- 2026 йил 1 февралдан маҳаллий алкоголь учун Акциз солиғи ошади, импорт алкоголь учун эса тушади, 2026 йил 1 июлдан ставкалар бирхиллаштирилади;
-2026 йил 1 февралдан сигара, чилим учун тамаки, ўрама тамаки, қиздириладиган
тамаки таёқчаси ва вейплар учун Акциз солиқ ставкалари 7 фоизга, 2026 йил 1 июлдан фильтрли ва фильтрсиз сигаретларга солиқ ставкалари 7 фоизга оширилади;
- Картошка чипслари учун ҳам ҳар килограмм учун 15 минг сўм акциз солиғи жорий этилади;
- шакар миқдори мавжуд ичимликлар учун акциз солиғининг прогрессив шкаласи жорий этилади;
2026 йил 1 апрелдан нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни якуний истеъмолчиларга сотиш учун акциз солиғи ставкаси 7 фоизга оширилади.
- Йиллик айланмаси бир миллиард сўмгача бўлган ЯТТлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорда белгиланмоқда. Бунда ЯТТлар учун қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғини тўлаш ва солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан даромади юз
миллион сўмдан ошмаган ўзини ўзи банд қилган шахсларни айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан озод қилиш қоидалари бекор бўлади;
- электрон тижорати билан шуғулланувчи компаниялар учун ставкалар 2026 йил 1 январдан фойда солиғи — 15% (амалда — 10%),
айланма солиғи — 4%ни (амалда— 3%) ташкил этади;
- 2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишда ҚҚСнинг ноль ставкаси жорий этилади;
1 январдан бошлаб иссиқхона хўжаликлари учун 2029 йил 1 январга қадар иссиқхона фаолиятидан олинадиган даромад солиқ даври охирида жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этган тақдирда ижтимоий солиқ 1 фоиз ставкада тўлайди;
- 2026 йилдан бошлаб гипс хомашёсини ўз эҳтиёжлари учун қазиб олувчи ва ундан қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга гипс қазиб олишда ер қаъридан фойдаланганлик учун 50 фоизлик солиқ ставкаси жорий этилади.