Тамғалаш асл маънони чуқурроқ англатади
Депутатларимиз ўтаётган ҳафта билиб-ми ё йўқ, адолатли ишга қўл уришипти. Хорижий тилдан ўзлашган еттита атамани ўзбекча муқобилларига алмаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишипти.
Ўзбекчаланган атамалар орасида айниқса, маркировкалашни - тамғалаш деб ўзгартиришганидан кўнглим тўлди. Мана энди маркировкалашнинг асл маъно-мазмунини ифодаловчи калима расмий муомалага қайтди.
Тамға бу тарихан босиб олинган ҳудудларда қўлланилган ва сотиладиган товарга мўғул ҳукмдорининг тамғасини босиш билан боғлиқ солиқ тури бўлган. Бу солиқ мўғул босқинчилари истило қилинган шаҳарларда (Олтин ўрда назоратидаги) яшовчи ҳунарманд ва савдогарлар бўйнига юкланган.
Фақат бир фарқи тамғадан тушадиган солиқлар хусусий — узр, феодаллар ё опричниклар чўнтагига эмас, Олтин ўрда ғазнасини тўлдирган.
- https://parliament.gov.uz/lifestream/232gov.uz
- https://t.me/the_bakiroo/7764@the_bakiroo
- https://www.academia.edu/43788387/%D0%90%D0%9C%D0%98%D0%A0_%D0%A2%D0%95%D0%9C%D0%A3%D0%A0_%D0%A2%D0%A3%D0%97%D0%A3%D0%9A%D0%9B%D0%90%D0%A0%D0%98_%D0%94%D0%90%D0%92%D0%9B%D0%90%D0%A2_%D0%91%D0%9E%D0%A8%D2%9A%D0%90%D0%A0%D0%A3%D0%92%D0%98_%D0%90%D0%A1%D0%9E%D0%A1%D0%98academia.edu