Рус олигархига тўланаетган ўлпон кечиктирилиши эмас, бекор қилиниши керак
Ҳукумат газланган ва газланмаган сувлар ҳамда ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш муддатини 2024 йилнинг 1 мартига қадар кечиктиргани айтилмоқда. Албатта ҳафта охирида бўлиб ўтадиган муҳим тадбир олдидан бу бизнес ва халқ манфаати йўлидаги жуда тўғри қарор.
Лекин маркировкалаш ниқоби остидаги Ўзбекистонликларни шилишга асосланган бу воситалардан бутунлай воз кечиш керак. Маркировкалашдан Ўзбекистон давлати, иқтисодиёти, бюджети, бизнеси, аҳолиси ютаетгани йўқ. Манфаатдор фақат битта — Маркировкалаш ҳуқуқини танловсиз қўлга киритган олигарх Усманов назоратидаги «CRPT TURON» МЧЖ.
Маркировкалаш бу бўйича гўёки эришиладиган вазифалар, айтайлик контрабанда ва ноқонуний айланмасининг олдини олмайди. Оддий мисол, тамаки маҳсулотларини маркировкалаш бошлангандан буён ноқонуний тамаки бозори 4 фоиздан 15 фоизгача кенгайган.
Маиший техника маркировкаси натижаларини кўриш учун Малика ва Абу-саҳий бозорига бориб кўринг. Гўёки "Маркировкаланган" товарлар савдосини ўзингиз кўринг.
"Ҳаво учун товон", "нафас чиқариш учун тўлов". Бу Россияда маркировкалаш жараёнига тадбиркорлар томонидан берилган баҳоларнинг айримлари холос. Айтиш керакки, мазкур тажриба Россияликлар танасида ҳам қўлланилган, кейин мазахўрак олигархия бизнинг чиновниклар билан тил топишиб, ўлпон йиғиш тажрибасини Ўзбекистонликлар танасига ҳам ўтказишни бошлаган.
Маркировкалашнинг аслияти нимадан иборат эканини ўзбек бизнеси аллақачон тушуниб етган. Лекин оғиз очиш учун катта қўрқув мавжуд. Маркировкалаш шиори нимага айлантирилгани ҳақида билмоқчи бўлсангиз, Муҳаммадали Маҳмудовнинг интервьюси орқали чуқурроқ танишиш мумкин