16K148Telegramda ochish
Усмановнинг контораси мажбурий маркировкалаш кўламини янада кенгайтирмоқда: навбат сув ва салқин ичимликларга 2023 йил 1 июлдан бошлаб сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими жорий этилади. Аввалроқ маиший техникаларга нисбатан шундай тартиб кучга кирганди. 2022 йил 15 апрелдан бошлаб чангютгич, кир ювиш машинаси, совутгич ва музлатгич, телевизор ва мониторларга нисбатан, 2022 йил 1 августдан маиший газ плитаси, ошхона дудбурони, духовка ва печка, микротўлқинли печ, дазмол, сув иситкичлар, 2022 йил 1 ноябрдан сув иситиш қозонлари, кондиционер, ўрнатилган электр моторли маиший техникаларни (сок чиқазгич, блендер, миксер, кофе янчгич, гўшт майдалагич) мажбурий маркировкалаш йўлга қўйилган. Энди сони минглаб, миллионлаб баробар кўпроқ бўлган товар номенклатураларини тобора кенгроқ қамраб олишга ўтилмоқда. Тамаки ва алкоголь, шу жумладан пиво маҳсулотларини рақамли маркировкалаш деярли икки йил аввал йўлга қўйилган бўлса, дори воситалари ва тиббий буюмларини маркировкалаш 2022 йил 1 сентябрдан бошланган. Мажбурий маркировкалаш учун оператор сифатида ҳеч қандай очиқ танловсиз АҚШ, Европа иттифоқи ва Буюк Британия санкцияларига киритилган россиялик олигарх Алишер Усманов назоратидаги «CRPT TURON» МЧЖ танлаб олинган. Оператор билан давлат-хусусий шериклик битими неча йилга тузилгани, тушган тўловларнинг тақсимлаш пропорцияси ҳам номаълум. Ўтган даврда маркировкалаш учун товарлар қирқимида қанча маблағлар жамлангани ҳақидаги маълумотлар бирон марта очиқланмаган (худди IMEI тизимида қанча маблағ жамғарилаётгани ва ўзлаштирилаётгани очиқланмагани сингари). Айни пайтда маркировкалаш қоидалари бузилгани учун жазо чоралари кескин кучайтирилган. Ўзбекиcтонликлар мажбурий IMEI тизимида бўлгани каби тўловини бевосита ўз чўнтагидан тўламагани учун маркировкалаш билан боғлиқ таннархга қўшиб юборилган юкламани ўз танасида унча ҳис қилмайдилар. Сотиб олинадиган маркировкаланган ҳар бир товар бўйича қўшимча тўланаётган 78,2 сўмдан чўтга солинса, бу тасаввур ойдинлашган ва олигархияга нисбатан ўз қарашларини аниқлаштирган бўларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin