20K47Telegramda ochish
Розилик 100% ўрнига 80%, яшиллик 30% ўрнига 25% Парламент палаталарида қабул қилиш ва маъқуллаш босқичларида Конституцион талабларга амал қилинмаган Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун ўтган куни имзоланган (2026 йил 12 декабрдан кучга киради). Афсуски, ҳужжатда 100 фоиз аҳоли розилиги талаб қилиниши ва барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилиши тамойили акс этмаган. Бунинг ўрнига реновация режалаштирилган ҳудудда жойлашган объектлар ҳуқуқ эгаларининг камида тўртдан беш қисми, яъни 80 фоизининг ёзма ва нотариал тасдиқланган розилиги талаблари қўшилган. Шунингдек, роса пиар қилинган —шаҳарлар ҳудудининг камида 30 фоизини яшил майдонлар эгаллаши тамойили реновация масаласига келганида 25 фоизгача камайтирилган (бу тамойил якунда Стратегиядан ҳам тушиб қолганди). Бундан ташқари реновация ҳудудида аниқ зичлаштириш чегаралари ва ижтимоий объектлар (мактаб, боғча ва поликлиникалар) бўйича ҳам бирон мезон белгиланмаган. Афсуски, қонуннинг дастлабки лойиҳалари матни ва унга кейинги 9 ойда киритилган, ўзгартирилган ва қўшилган ҳолатлар ҳақида бирон бир очиқ маълумот мавжуд эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin