21K63Telegramda ochish
Қонунга зичлаштириш чеклови ва ижтимоий объектлар талаби киритилмаган Қуйи палата "Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида"ги қонунни биринчи ўқишда кўриб чиққан (23- минутдан бошлаб кўриш мумкин). Лойиҳани Адлия вазири ўринбосари Маҳмуд Истамов тақдим этган. Унга кўра, реновация жараёни 17 мингта 2-3 қаватли уйни қамраб олиши мумкин. Реновация лойиҳаси ташаббуси учун ўша ҳудудда яшовчи мулкдорларнинг камида 80 фоизининг нотариал тасдиқланган розилиги кўзда тутилган. Лекин 100 фоиз мулкдорни рози қилмагунча, ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари бошланмайди. Президент фармонига кўра, реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишда реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади. Муҳокамаларда депутатлардан бири реновация ҳудудида дарахтлар кесилиши ва яшил ҳудуд улуши масаласини кўтарган. Маърузачига кўра, лойиҳага кўра, реновация ҳудудининг камида 25%и яшил зона бўлиши керак. Лекин реновация ҳудудида зичлаштириш нормаси ва ижтимоий объектлар қуриш талаблари кўрсатилмаган (депутатлар ҳам кўтармаган, маърузачи ҳам тўхталмади). Агар зичлаштириш нормаси (кўпи билан 3 га бир ё 5 га бир) белгиланмаса ва қурилиш бизнесининг иштаҳаси чегараланмаса, биз айниқса йирик шаҳарларда 2-3 қаватли уйлар ўрнида 10-30 қаватли чумолихоналарга рўпара қилинамиз. Бунга ўзи зўрға ишлаётган инфратузилма (электр-газ ва канализациядан тортиб транспортгача) қандай бардош беради, бир масала. Иккинчи масала мактаб, боғча ва поликлиникалар. Реновация ҳудудида зичлаштириш ҳисобига қўшимча боғча, мактаб ва поликлиника қуриш мажбуриятлари қонунга қўшилиши лозим. Илгари минг одам яшаган жойда 3-5 минг одам яшаши ижтимоий объектларга талабни кескин оширади. Қонун лойиҳасининг ҳар бир босқичдан кейинги матни эълон қилиб борилса бўларди (билмадим, бунга ким ёки нима ҳалақит қилади).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin