Энергетика, экология ва транспорт муаммолари гирдобида қолган Тошкентда уй-жой ва ер нархлари қулашда давом этмоқда
Марказий банк 2025 йил биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича навбатдаги кўчмас мулк бозори шарҳини тақдим этмоқда. Бошқа таҳлил марказлари хулосаларида бўлгани сингари, Марказий банк ҳисоботида ҳам пойтахт Тошкентда иккиламчи уй-жой бозорида ва ижара нархлари, қўшимчасига ер нархлари пасайишдан тўхтамагани қайд этилган.
Демак, пойтахтда иккиламчи бозорда 1 кв.м учун ўртача нархлар нархлар 15,4 млн.сўмдан 14,9 млн.сўмгача тушган (пасайиш йил-йил ва ой-ой қирқимида ҳам давом этмоқда. Пойтахтга қўшилиб, унинг биқинидаги Тошкент вилоятида ҳам нархлар қулашни бошлаган.
Йил-йил ва ой-ой қирқимида нархлар қуламаган ҳудудлар саноқли: Сирдарё, Андижон, Сурхондарё ва Бухоро.
Тошкент шаҳрида 1 сотих ернинг нархи ўртача 334 млн.сўмгача пасайган (ўтган йили шу даврда 342 млн.сўм). Ер нархи пойтахтда 1,5 йилдан бери узлуксиз пасаймоқда.