18K58Telegramda ochish
Ер арзонлашмоқдами? Кўчмас мулк бозори шарҳининг эътиборга тортаётган маълумотларидан бири ер нархи билан боғлиқ. Айнан ер нархи ва унинг ўзгариши ўрта ва узоқ муддатда кўчмас мулк нархига таъсир кўрсатувчи энг асосий омиллардан ҳисобланади (даромадлардан кейинги). Қоида тариқасида, ер қимматлашса, уй-жой ва ижара нархининг ошиши, ер арзонлашса, уй-жой ва ижаранинг арзонлашиши кутилмалари шаклланади. 2024 йилгача айтайлик, ер ва кўчмас мулк нархлари ўзгаришида юқори корреляция сақланган. Лекин кўчмас мулк ва ижара нархи ошиши фонида, пойтахтда ер участка нархларида пасаювчи динамика давом этмоқда. I чорак якунига кўра, Тошкент шаҳрида 1 сотих ер нархи 301 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,4 фоизга пасайган. Регуляторнинг қайд этишича, нархларнинг пасайиши шаҳар марказидан узоқроқ ҳудудларда ер таклифининг ошиб бориш тенденцияси билан изоҳланади. Эҳтимолки, ўртача ер нархлари ҳисобида янги Тошкент ҳисобига кенгайтирилган ҳудудлар ҳам инобатга олинган. Чунки эътибор қаратилса, ер нархининг "пасайиши" айнан 2024 йилдан "бошланган". Аслида зоналар бўйича қаралса, эски Тошкент маконида ер нархи ошишда давом этмоқда. Марказ ва марказга туташ ҳудудларда эса тезлашган ҳам (1- ва 2- зона). Балки ер нархи бўйича ахборот олиш ва кузатиш имконини берадиган бошқа муқобил ва ишончли манбаларнинг ўзи йўқлигини ҳисобга олиб, бозор иштирокчилари учун янада чуқурроқ аниқлик бўлиши учун, ер нархларини зоналар қирқимида мониторинг қилиш ва бериш тўғри бўлар?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin