19K45Telegramda ochish
Ижара қимматламоқда, ер нархи қандай ўзгармоқда? Марказий банк Кўчмас мулк бозори таҳлилини тақдим этаётганидан буён биринчи марта ер нархи тўғрисидаги маълумотларни очиқламаган (олдинги шарҳларда Тошкент шаҳридаги бир сотих ернинг ўртача нархи ва динамикаси кўрсатиларди). Ўзи Ўзбекистонда ернинг шаффоф ва очиқ бозори мавжуд эмас (энг коррупциялашган соҳа, худди эски даврдаги валюта савдоси каби), иккиламчи бозорда ер сотилиши ҳуқуқ нуқтаи назаридан ва амалда ер устидаги мулкнинг сотилишини англатади. Балки шунинг учун ҳам регулятор ҳудудлар қирқимида Ер бозори шарҳини шакллантирса, аҳоли учун ҳам, бизнес учун ҳам кўп фойдали ишоралар берилган бўларди. Таҳлилларда яққол кўзга ташланаётган жиҳат бу ижара нархларининг баҳордан буён узлуксиз мусбат динамикага киргани билан боғлиқ. Ижара нархлари индекси Республика бўйича йиллик ҳисобда 8,4%, Тошкент шаҳрида эса 5,4%ни ташкил этган. Яқин истиқболда ижара нархларининг ўсиши иккиламчи бозордаги хонадонлар нархлари ўсиши суръатини (2022 йил апрелдан бошланган) қувишда давом этса керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin