19K48Telegramda ochish
Сўмнинг мустаҳкамланиши кўчмас мулклар нархини доллар эквивалентида кўтарган Марказий банк 2025 йил III чорак якунлари бўйича Кўчмас мулк бозори таҳлилини тақдим этмоқда. Ҳисоботга кўра, республика бўйича кўп қаватли бирламчи уй-жой бозоридаги нархлар сўм ҳисобида йиллик 2,4 фоизга, доллар ҳисобида эса 5,5 фоизга ошган. Иккиламчи кўп қаватли уй-жой бозорида хонадонларнинг нархи сўмда 1,8 фоизга, доллар ҳисобида эса 5 фоизга кўтарилган. Регулятор кўчмас мулк бозорида аксарият сотувчилар дастлабки ҳисоб-китобларни хорижий валютада шакллантиришга мойил бўлгани сабабли, ушбу тенденция уларнинг ўз активлари қийматини миллий валютада сақлаб қолиш мақсадида нарх кутилмаларини мослаштираётгани билан изоҳламоқда. Яъни бу ҳолат кўчмас мулк бозорида долларлашув даражаси ҳалигача юқори даражада қолаётганини англатади (нафақат долларда баҳолаш, долларда савдолашиш, нақд долларда ҳисоб-китоб қилиш ҳам). Фундаментал омиллардан (пул ўтказмалари ҳисобига даромадлар ўсиши тезлашгани, қурилиш ва ер таннархи қимматлашгани ва суръати пасайгани) ташқари кўчмас мулк бозори бир муддат ўтиб яна ўсиш трендига қайтганини омонатлар бўйича фоиз ставкаларнинг пасая бошлагани билан ҳам боғласа бўлади (бунинг учун яна бир муддат кузатишда давом этиш керак).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin