18K19Telegramda ochish
SQB — “GlobalCapital”нинг “Deal of the Year” мукофоти соҳиби Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) халқаро молия бозорларидаги йирик ва инновацион битими учун нуфузли “GlobalCapital” халқаро нашри томонидан “Central and Eastern Europe (CEE) Deal of the Year” номинациясида ғолиб деб топилди. Ушбу эътироф 2025-йил октябрь ойида Лондон фонд биржасида жойлаштирилган 300 млн АҚШ доллари миқдоридаги AT1 облигациялар эмиссияси натижасида қўлга киритилди. “GlobalCapital” таҳлилига кўра, битим мураккаб глобал бозор шароитида, инвесторлар эҳтиёткорлиги кучайган бир даврда амалга оширилганига қарамай, юқори талаб билан ажралиб, эмиссияга бўлган талаб таклиф ҳажмидан 4 баробardan ортиқ бўлди. Битимда Citibank, J.P. Morgan, Societe Generale, Standard Chartered каби жаҳоннинг етакчи банклари букранер сифатида иштирок этди. Муҳим жиҳат: SQB ушбу ютуққа сазовор бўлган Ўзбекистондаги илк корпоратив молия институти сифатида эътироф этилди. “GlobalCapital” — халқаро капитал бозорлари, қарз ва акциявий инструментлар бўйича таҳлилий материаллари билан танилган етакчи молиявий нашрлардан бири ҳисобланади. Нашр талқинига кўра, CEE (Central and Eastern Europe) минтақасига Польша, Венгрия, Чехия, Румыния, Болгария, Болқон ярим ороли давлатлари, Болтиқбўйи мамлакатлари ҳамда МДҲ давлатлари киради. Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin