Автомактаб монополияси яратилаётгани бўйича сенатор сўрови юборилган
Сурхондарё вилоятида автодромга қўйилган янги талаблар сабаб автомактабларга лицензия бериш тўхтатилган.
Бунинг оқибатида илгари автомактабларда ўқиган ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун қайта имтиҳон топшириши лозим бўлган фуқаролар имтиҳонларни топшириш учун Қашқадарё вилоятига боришга мажбур бўлмоқда.
Бу муаммо бўйича сенатор ЙҲХХга сўров юборган. Афсуски, халқпарварвар сенаторнинг номи кўрсатилмаган (қўмита раиси Абдуҳакии Эшмуратов бўлса керак). Нима бўлгандаям сенаторга раҳмат. Автомактаб қиролини яратишга уринишларни ёритишда давом этаётган Газетага ҳам ташаккур.
Сурхондарёдан ташқари яна камида тўртта ҳудудда , хусусан Тошкент шаҳрида ҳам худди шунақа сунъий муаммо юзага келтирилган.
Шу ҳудудларнинг сенаторлари ва депутатлари, агар ростанам мандатни халқдан олишган бўлса, халқпарварликни намоён этишнинг айни вақти.