Мулк ҳуқуқи йўқ макон
Андижондаги тандирбузарлик учун кутилганидек, "айбдор" тайинлашга улгуришди (йил номи эълон қилинмай туриб шиор осувчилар ва заруратга кўра ўринбосарлар, ёрдамчилар ва туман ҳокимларини қурбон келтириб қаҳрамон бўлиш тажрибасини ўзлаштирганлар учун бу чикора иш).
Лекин асосий муаммо қолди: Бу маконда мулк ҳуқуқи йўқ. Бу маконда Ўзбекистон қонунлари ишламайди (алоҳида зона деб ўйламанг, Инглиз ҳуқуқи ҳам ишламайди). Бузувчи ўзи, ҳакам ўзи, жазоловчи ўзи.
Дарвоқе, бир неча муддат аввал тадбиркорлардан бири кўча бўйидаги мулки бузиб юборилмаслиги учун Давлат раҳбарининг тадбиркорлар ҳимояси учун айтган сўзларини шиор қилиб ёздириб қўйганди. Ўшанда шунинг нафи текканди.