Камбағалликдан чиқариш нархи
Бугунги катта йиғилишда охирги 3 йилда маҳалла даражасида аҳоли тадбиркорлиги лойиҳаларига 314 триллион сўм маблағ йўналтирилгани маълум қилинган. Агар охирги 3 йилда камбағаллар сонининг ўртачасига нисоб олинса, битта камбағал учун давлат камида 100 млн.сўм пул сарфлагани маълум бўлади.
Давлат раҳбари мана шу масалада ҳудудлар ўртасидаги кескин номутаносибликни танқид қилган. Масалан, Пискентда 4,5 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилган, ҳар бир одамни камбағалликдан чиқаришга 250 миллион сўм кредит сарфланган (бошқа ҳудудларда бунча маблағга саноатда юқори маошли иш ўринлари яратилган). Шароф Рашидов туманида эса 30 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилган бўлиб, камбағалликдан чиқариш нархи ўртача 78 миллион сўм тўғри келган.
Албатта, бир камбағалга сарфланаётган маблағлар қиймати билан бирга, камбағалликдан чиққандан кейинги даромадлар даражаси ҳам муҳим ўринга эга.
Агар айтайлик, Пискентда бир одамни камбағалликдан чиқаришга 250 миллион сўм кредит сарфланган бўлса-ю, камбағалликдан чиққан пискентлик даромади ҳатто Пискентдаги ўртачагаям етмаётган бўлса, бу туман учун (ҳоким ёрдамчиларидан тортиб ҳокимгача) жиддий савол. Маблағларнинг сарфланиши самарадорлиги ва қайтими бўйича ҳам алоҳида мўлжаллар белгилаш керак бўлади.
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/7795@Press_Secretary_Uz