40K91Telegramda ochish
Қирғиз қардошлардан ўрганайлик ҳеч қурса Доим айтадиган гапим: эркин бозор яратиш ва рақобатни қўллаб-қувватлашда қирғиз қардошлардан ўрнак олсак ҳам анча олдинга қадам ташлаган бўлардик. Гап ҳозир Қирғизистонда бензин Ўзбекистонга нисбатан 20 фоизгача арзонлигида эмас (ваҳоланки, қўшнилар ҳам импортга боғлиқ). Масала оддий ёндашувларда. Масалан, бензин нархлари бўйича Қирғизистонда 18та шаҳар қирқимида кундалик мониторинг юритилади ва очиқланади. Бу бизнес учунам, жамоатчилик учун ҳам доимий жонли ахборот бўлиб хизмат қилади. Шунинг учунам нархларда Ўзбекистондаги каби катта фарқлар йўқ (Андижондаги нархлар Тошкентдан 15 фоизгача фарқланади). Қирғизистонда сифатли ахборот таъминотининг ўзи (ва албатта рақобат) бундай фарқликларга йўл қўймайди. Ахборот доимий бўлгани учун қанақадир кичик фоизларга нарх тебранишига ҳам ОАВ ва жамоатчилик реакция қилади. Табиийки, ҳукуматнинг ҳам, бозорнинг ҳам рефлексияси юқори даражада. Шунинг учун 95 бензин 10 800 сўм, 92 бензин 9600 сўм эканига ҳайрон бўлмасангиз бўлади. Яна қанақадир энергоинспекциясиз ҳам 92 бензин ростанам 92, 95 бензин ростанам 95. Чунки бозорнинг ўзи ва рақобат инспекция функциясини бажаради. Бу гапларни тебса-тебранмас энергочиновниклар ўқиши учун эмас. Улар тўлиқ алмашмагунча, ҳеч нарса ўзгармайди. Улар учун эркин бозор керакмас, рақобат уларнинг қадрияти эмас. Уларга апелляция қилиш бефойда ва беҳуда. Лекин умид қиламанки, Ўзбекистонда бозорга ва рақобатга ишонадиган соғлом ақл эгалари ва институтлар бор. Умид шулардан.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin