42K296Telegramda ochish
Лукойл бензинига тилла қўшиб сотадими ё ўлпон қўшиб? Вазир ва олигархларимизнинг севимли заправкаси бўлган Лукойлда 92 бензин 13 300 сўм. Лукойлнинг, масалан, Тошкентга энг яқин бўлган Челябинскдаги заправкаларида 92 бензин 45,15 рубль ёки 5 712 сўм (бу чакана нарх, улгуржи нархлар бунданда арзон). Ёки гўёки эксклюзив дейиладиган ЭКСТО 100 бензинини олайлик. Айрим пўрим вазир ва ўзбек халқини қақшатиб топган пулига бизнес-джетда учадиган олигархлар жуда хуш кўришади 100 бензин билан мерседеслари бакини тўлдиришни (ўзбек камбағалининг 2 ойлик даромадига). Шу 100 бензин Лукойлнинг Тошкентда заправкасида 19 000 сўм, Челябинскдаги заправкасида эса 8 185 сўм. Мен билмайман, санкциялар остидаги Лукойл Россиядаги нархлар устига 2,3 баробар қўшиб сотиши учун қандай харажат қилади? Бензинга тилла қўшадими ё қанақадир яширин ўлпон борми? Шунчаки солиштириш учун, чекка туманлардаги хусусий заправкалар ўзи 8 500 сўмга тушаётган 80 шиптирни 9 000 сўм сотишни бошласа, асоссиз қимматлаштирдинг, давлат сиёсатига қаршимисан, деб Ўзэнергоинспекция чопиб келади, эртасига биржадан узади. Охирида барибир истеъмолчи жазоланади. Ўзи Лукойлни бензин бозорида рақобат яратиш учун жалб этилганмиди ё нархларни ўзаро келишилган янги марраларгача шишириб бериш учун? Рақобат қўмитаси нима дейди?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin