30K73Telegramda ochish
Бензин барча заправкаларда бир хил нархдами? Шонли энергетикларнинг бир неча миллиард сўм сарфланиб, ҳукумат олдида галочка учун кўз-кўз қилинган иловага ишонилса, Ўзбекистонда, хусусан Тошкентда барча заправкаларда бензин бир хил нархда сотилмоқда. Масалан, 80 шиптир лақабли бензин барча заправкаларда бор ва 8500 сўм. Лекин, айтайлик, энерготўда тарафидан олигархияга яширинча совға қилинган UNG Petro заправкаларида 80 шиптир 6900 сўм, лекин йўқ, тонгда ярим соатга бўлган, кейин йўқ. Intran’да бўлса, 80 бензин бор, лекин 8700 сўм. Худди шундай, 91/92, 95 бензин бўйича ҳам Мирзамаҳмудовнинг иловасида бирон тўғри маълумот топа олмайсиз. Дарвоқе, энергоустоз Султонов, энергошогирдлар Мирзамаҳмудов ва Сидиковлар солиқ тўловчилар ҳисобидан минадиган мерседесларига 100 бензин қуймоқчи бўлишса, ўзлари ўзларининг муляж иловасидан фойдаланишармикан?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin