80 шиптир тақиқланса, 92 бензин яна қимматлашадими?
Истеъмолчилар ва бизнесда катта хавотир бор, миллат соғлиғи ва табиат учун коппор зарарли 80 шиптир тақиқланса, 92 бензин нархи осмонга сакрайдими? 80 шиптирдан воз кечиш инфляцияга қандай таъсир кўрсатади?
Энергетиклар "92 бензин 9 500 сўм бўлади" ваъдасини бажаришадими (қайси ваъдасини бажаришгандики, бунисини ҳатто эслашмаса керак)? Ҳеч қурса, ўзбек истеъмолчилари қирғиз қардошлардек 9 600-9 700 сўмлик сифатли ва рақобатли 92 бензин таклифига эга бўладими? Маҳаллий 92 бензин сифати қандай бўлади? Импортга турли маъмурий, коррупцион ва олигопол тўсиқлар олиб ташланадими? Нима учун шу пайтгача озар ва қозоқ компаниялари Ўзбекистонга киритилмайди?
Бу саволларга жавоб йўқ, ҳаракат ҳам. Кузгача тобора оз вақт қолмоқда.