26K49Telegramda ochish
80 бензиндан воз кечиш юқори октанли бензин нархларини ошириб олиш учун баҳонага айланмайдими? Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ноябрь-декабрь ойларида Аи-91 ва ундан юқори турдаги бензинни кўпроқ ишлаб чиқаришни бошлайди, 2025 йил бошидан эса Аи-80 ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш режалаштирилган. Давлат раҳбарининг 2025 йилдан бошлаб Аи-80 бензинидан бутунлай воз кечиш топшириғини бажариш бўйича Ўзбекнефтегаз томонидан эълон қилинаётган режалар яна бир завод -- модернизация қилиш шартларида арзонгаров "хусусийлаштирилган" Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ҳам амалга ошириладими, йўқми? Ҳали номаълум. Яна нархлар масаласи ҳам жуда нозик ва шу сабабли, 80 шиптир лақабли бензиндан воз кечиш ҳатто истеъмолчиларда қониқиш ўрнига, эътирозлар туғдириши мумкин. 91 ва ундан юқори маркали бензин ишлаб чиқаришнинг кўпайиши юқори октанли бензин нархини ҳеч қурса қўшни давлатлар даражасига туширадими? Ҳозир фақат Россияга боғлиқ бўлиб қолган импорт диверсификацияси амалга ошадими? Ёки монополист ва афилланган олигархия шимолдаги севимли оғалари билан тил бириктириб, 80 бензиндан воз кечиш баҳонасида яна бензин нархларини ошириб олишга уринадими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin