Энергетиклар 80 шиптир деб аталувчи "тилла тухуми"дан воз кечишадими?
Ёзишларича, шонли энергетикларимиз 2026 йилгача Аи-80 бензин ишлаб чиқаришдан воз кечишни режалаштирмоқда.
Экология ва двигателларни қақшатадиган, лекин монополист чўнтакларни қаппайтирадиган 80 шиптирдан воз кечишга уриниш биринчи марта эмас. Бундай баёнотлар 2020 йилдаям, 2021 йилдаям янграган.
Амалда эса 80 шиптир ишлаб чиқариш ҳажми ва улуши йилдан йилга ортиб бормоқда. 2023 йилда ишлаб чиқарилган жами бензиннинг 85 фоиздан зиёди 80 бензинга тўғри келган.
"Хусусийлаштириш" шартларидан бири Евро-5 стандартларидаги бензин ишлаб чиқариш бўлган завод ҳам 80 шиптирни босиб ётипти. Юқори даражада рента, монопол имкониятлар, бир грамм ҳам брент типидаги бензин ишлатилмасада, нефть нархи ошсаям, тушсаям нархини ошириш мумкин бўлган 80 шиптирдан, яъни "тилла тухум"дан улар воз кечишадими?
Дарвоқе, тармоқларда Ўзбекнефтегаз заправкаларини назорат этувчи UNG Petro менежменти аллақандай русларга топширилгани ҳақида гаплар айланмоқда. Балки 80 бензин максимал нархини 8000 сўмгача кўтариб олиш шулардан чиққандир. Ёпиқ учрашувда бу ҳақда индашмадими?