Ўзбек медицинасининг икки юзи ва Тошкентда даволанаётган ҳокимлар
Коронавирус эпидемияси даврида биз билдикки, Ўзбекистон медицинаси иккига бўлиниб қолган: Бир медицина бор, у одатда даволамайди - қора халқ учун ва яна бир бошқа аъло медицина борки - у раҳбарият ва номенклатура учун. Бундай медицина ҳукумат поликлиникалари ва ҳукумат касалхоналари деб номланади.
Ўша иккига бўлинган медицина, ўтган йил давомида халқ орасида катта йўқотишларга қарамай - ўлим статистикасини ҳалигача яшириб чизиш билан банд қасамхўр ёлғончилар, қандай бўлса шундайлигича, табақаланганича фаолиятини давом эттирмоқда. Ҳеч қандай хулосалар амалга оширилгани йўқ.
Солиқ тўловчилар, агар жиддий касаллик ва соғлиқ муаммоларига дуч келсалар ўзлари ҳаракат қилмасалар ўлимга маҳкум. Солиқ тўловчилар ҳисобидан яшайдиган ҳоким ва амалдорлар ихтиёрида эса махсус иззат, алоҳида кўрик ва қаровдан иборат медицина.
Бу янги деб тамғаланган иккиюзламачи Ўзбекистоннинг яна бир юзи холос.
Ҳудудида медицина олийгоҳи, инфратузилмаси мавжуд Андижон ҳокими ўзи вилоятида даволанса, бўлмайди, чунки Андижонда медицина йўқлигини у яхши билади. Ўзи бош бўлиб кўча супуртирган, пахтага ҳайдаган, уйма-уй юрдирган. Кимлар ўқиётганини, қандай ўқишга киритилганини, кимлар ўқитаётганини, кимлар "даволаётганини" жуда яхши билади. Буларга ўзининг ширин жонини топширмайди.
Ё масалан, Самарқанд ҳокимига нимадир бўлса, Тошкентга келтиришади, чунки Самарқанддаги медицинага ишонч йўқ. Қора халққа эса бўлаверади.
Ва ҳакозо, Қорақалпоқдан Сурхонгача шу аҳвол.
@the_bankiroff