30K293Telegramda ochish
Мувозанати бузилган Ўзбекистон: Бюджет ҳисобидан даволанаётган ҳокимлар ва хайрияга муҳтож бемор болалар Давлетов бюджет маблағлари ҳисобидан даволанаётган ҳокимлар ҳақида ёзаяпти. Уйчи тумани ҳокими, Учқудуқ тумани ҳокими, Қорақалпоқлик ҳокимлар сиз-у биз тўлаган солиқларга пойтахтда даволанишмоқда (чунки улар раҳбарлик қиладиган ҳудудларда медицинаси ўлдирилган касалхона ва сиҳатгоҳлари одам даволамаслигини жуда яхши билишади). Бу бир Ўзбекистон. Яна бир Ўзбекистон бор. Унда муҳтожлар, болалар ҳаёт учун курашмоқда, даво, дори-дармон учун пули, имконияти йўқ. Улар учун ягона илинж бу хайрия. Чунки давлат ва бюджет маблағларини ҳокимлар чайиб ўзлаштириш билан банд. Она, мен ўлиб қоламанми, деб савол бераяпти 5 ёшли Севинч. У ҳали ижтимоий мувозанати издан чиққан давлатда яшаётганини ўзига тасаввур этадиган ёшга етгани йўқ. 12 ёшли Ойшахон яшашни истайди. Тузалиб кетса балки шоира бўлиб етишади. Тепадаги ёлғончи ва иккиюзламачилар, ўғрилар ҳақида шеърлар ёзар. 3 ёшли Асилбек оққондан халос бўлиш учун ҳаракат қилмоқда. Дарддан қутулса балки футболчи бўлиб етишар, балки тадбиркор. Ким бўлсаям, ҳозирги ҳокимлардек бўлмаса бўлди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin