15K126Telegramda ochish
Концепция қани, нега уни янгиламоқчисизлар? Ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмаслик, ҳар қандай давлатлараро тузилмалар ҳарбий-сиёсий блокка айланган тақдирда улардан чиқиш белгиланган "Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни янги таҳрирда қабул қилиниши мумкин. Хусусан, Ўзбекистон мустақиллигини феълан тугатадиган ЕОИИда иштирок ҳам амалдаги Концепция тамойилларига зид. Балки шунинг учун ҳам Ислом Каримов ташаббуси билан 2012 йилда қабул қилинган Концепция янги Ўзбекистонда халқдан, жамоатчиликдан яшириб қўйилган. Ими-жимида халқнинг кўзини шамғалат қилиб, ЕОИИга кириб олиш ва Кремлдаги оғалариниинг буюртмаларини бажариш учун балки. Яна қайтарамиз: Ўзбекистоннинг турли иттифоқларга киришини тақиқловчи Концепция қани? Нега уни халқдан яширгансизлар? Нега уни янгиламоқчисизлар? @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin