Энергетик нобарқарорлик Ўзбекистонда бизнес тўхтаб қолаётгани асосий сабабларидан бирилигича қолмоқда
Марказий банк Бизнес кайфияти шарҳини янгича форматда — жонли тушунтиришлар билан узатишни бошлаган.
2025 йил 3- чорагида ўтказилган сўровларга кўра, бизнес субъектларнинг 62%и бизнес муҳит яхшилангани қайд этишган (ўтган йилнинг шу даврида 57%).
Респондентлар бизнес муҳитидаги ижобий ўзгаришларни, аввало, банк хизматлари сифати, рақобат муҳити ва йўл инфратузилмаси яхшилангани, лицензия олиш жараёнлари соддалашгани ҳамда маъмурий аралашувлар камайгани билан изоҳлашган. Шу билан бирга, монополлашув даражаси, солиқ маъмурчилиги, энергия таъминоти ва божхона тарифлари бўйича ҳолат ўтган чорак даражасида
сақланиб қолган.
Тадбиркорлар томонидан энергия таъминотидаги узилишлар, айланма маблағларининг камлиги, автомобиллар учун ёнилғи нархларининг қимматлашиши, солиқ тизимидаги мураккабликлар ва ижара харажатларининг юқорилиги тўлиқ қувватда фаолият юритмасликнинг асосий сабаблари сифатида қайд этилган.
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача барча ҳудудларда энергетик нобарқарорлик (газ ва электр узилишлари, автоёқилғи нархи ўсиши) Бизнес фаолияти тўхтаб турганининг асосий учта сабабларидан бир сифатида саналган.
Охирги йилларда айниқса, қиш-куз даврида энг катта ва доимий муаммога айланган энергетик узилишларнинг иқтисодиётга етказаётган зиёни ва иқтисодий ўсишнинг қанчага пасайтираётгани бўйича мустақил баҳолашлар ва расмий ҳисоб-китоблар мавжуд эмас.