20K43Telegramda ochish
28-29 сентябрь кунги Давлат бюджети маълумотлари очиқланмади (тўлдирилди) Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг охирги очиқламасидан давлат бюджети харажати ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар тушиб қолди. Давлат бюджети даромади ва харажатларига оид сўнгги кунлик маълумот 27 сентябрга тааллуқли бўлиб, унда сентябрнинг 27- кунигача 15 660,4 млрд.сўмлик даромад, 19 414,1 млрд.сўмлик харажат акс этган эди. Бунгача эълон қилинган маълумотлар инобатга олинса, давлат бюджетининг дефицити 43,4 трлн.сўмга етган бўлиши мумкин (бу молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар кескин кўпаядиган ой охири, 28-29 сентябрь кунлари маълумотларисиз). P.S. хабар қилишларича, ойнинг охири бўлгани учун маълумот жамлаш бироз кечиккан, сентябрь ойи маълумотлари тўлиқ очиқланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin