Сентябрда давлат бюджети дефицити минимумга туширилган
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 28 сентябрь учун таҳрирланган ва сентябрь учун жойлаштирилган қўшимча очиқламаларига асосланилса, сентябрь ойида Давлат бюджети даромадлари 20 570,1 млрд.сўмни, харажатлари эса 21 898,6 млрд.сўмни ташкил этган. Сентябрда шаклланган 1 328,8 млрд.сўмлик дефицит бюджет маълумотлари эълон қилиш тиклангандан буён энг кам ойлик дефицитдир.
Таъкидлаш лозимки, давлат бюджети даромадлари охирги иш кунлари бўлган 28 ва 29 сентябрь кунлари кескин кўпайган (+4 909,7 млрд.сўм).
Очиқ маълумотларга таянилса, 2023 йилнинг 3- чорагида Давлат бюджети дефицити 13,4 трлн.сўмга етган. Йил бошидан жамланган дефицит эса 40,8 трлн.сўмни ташкил этган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бу батафсил маълумотлар эмас ва бюджет мундарижаси токи очиқ расмий ҳисобот тақдим этилгунча корректировкаланиши эҳтимоли мавжуд.
- https://telegra.ph/file/8a2c7e7717d252533f9b1.jpgtelegra.ph
- https://t.me/minecofinuz/8021?single@minecofinuz
- https://t.me/minecofinuz/8029@minecofinuz