Транспорт вазири Маҳкамов яна уч йил монополист Uzbekistan Airways'га раҳбарлик қилади
"Uzbekistan Airways" АЖнинг ягона акциядорининг қарорига кўра, компания раиси И.Р.Маҳкамов билан тузилган меҳнат шартномаси яна уч йилга узайтирилади.
Илҳом Маҳкамов айни вақтда Транспорт вазири ҳам ҳисобланади. Ўзбекистонда вазир мақомидаги ҳукумат аъзоларининг хўжалик жамиятлари ва компанияларга раҳбарлик қилишига, афсуски, чекловлар мавжуд эмас. Шунинг учун манфаатлар тўқнашуви, вазир раҳбарлигидаги компания учун афзал имкониятлар, рақобатчиларнинг бозорга кириш учун ёпиқ чекловлар ва келишувлар нормал ҳолатга айланган. Ўз билан бошланадиган барча давлат компаниялари абгор ва самарасиз, лекин уларнинг ичида Uzbekistan Airways, менинг назаримда, энг расвоси.
Дарвоқе, Ўзбекистонда нафақат умумэътироф этилган бизнес этика ва практикалар ишламайди. Ўзбекистонда ўзимиз ўзимиз учун қабул қилган қонунлар, қарорлар, фармонлар ҳам ишламайди.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчилари томонидан хўжалик жамиятлари ва компаниялар, шунингдек давлат улушига эга бўлган бошқа ташкилотлар фаолияти устидан бир вақтнинг ўзида раҳбарлик қилинишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.
Масалан, бош вазир ўринбосари — энергетика вазири этиб тайинланган Жўрабек Мирзамаҳмудов айни вақтда "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқарув раиси ва Ўзатом агентлиги бош директори ҳам. 2 октябрь ҳолатига Мирзамаҳмудов ҳам ҳукуматда, ҳам иккита компанияда раҳбарлик лавозимида қолмоқда. Ҳарқалай буни рад этадиган янгиликлар эълон қилингани йўқ.
- https://telegra.ph/file/f604cda1c195b7861e6b1.jpgtelegra.ph
- https://openinfo.uz/uz/facts/63742/openinfo.uz
- https://lex.uz/uz/docs/4182445lex.uz
- https://uzkimyosanoat.uz/ru/company/managementuzkimyosanoat.uz
- https://uzatom.uz/about/leadership/uzatom.uz