12K145Telegramda ochish
Латифа: Транспорт вазири ўзи раҳбарлик қиладиган Uzbekistan Airways рақобатчиларини қўллаши мумкинми? Кунўз Flydubai Ўзбекистон Транспорт вазирлигидан норози экани тўғрисида мақола тайёрлапти. Дубай–Тошкент–Дубай йўналишидаги авиақатновлар ҳафтасига 7 кун амалга оширилиши бўйича келишув имзолангани, бироқ Транспорт вазирлиги ҳужжатга амал қилмаётгани айтилган. Шу ўринда Flydubai шикоят қилаётган Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Uzbekistan Airwaysнинг ҳам раҳбари эканини айтмаса, қўшиб кетмаса бўлмайди. Чунки муаммонинг туб илдизи шу ерда! Uzbekistan Airwaysнинг ҳам раҳбари сифатида Маҳкамов рақобатчилар пайдо бўлишини, кўпайишини истайдими? Албатта йўқ. Очиқ ва аниқ манфаатлар тўқнашуви бор бу ерда. Шунинг учун ҳам "Очиқ осмон" режимини жорий қилдик, биз билетлар арзон бўлишини истаймиз дейишгани билан, амалда бунинг тескариси. Транспорт вазири ҳам, Uzbekistan Airways ҳам Ўзбекистон бозори ёпиқ ҳолда бўлишини, авиабилетлар қиммат бўлишини исташади. Чунки барча ҳаракатлар шунга қаратилган. Хабарингиз бор, Ўзбекистонга қуруқликдан киришга рухсат бор, Қозоғистонга киришга эса рухсат йўқ. Мана шу чекловнинг лоббиси ҳам Uzbekistan Airways деган гумондаман. Чунки Қозоғистонга қуруқлик орқали ўтиш имкони бўлса, 100 км наридан Чимкентдан 2 баробар арзонга учиш мумкин бўлади. Нима қилиш керак дерсиз? Буларга мурожаат қилгандан, илтимослардан умуман фойда йўқ. Биринчиси, Транспорт вазири Uzbekistan Airwaysга раҳбарлик қилмаслиги лозим. Бу қонунчилик руҳигаям, очиқ бозор принципларигаям зид. Иккинчидан, “Очиқ осмон” режимини амалда ишлаши таъминланиши зарур. Аслида айнан шу иш Транспорт вазирининг иши, рухсат бериш эмас. Учинчидан, парвозлар бўйича паритет келишувлари схемалари тугатилиши зарур. Бу ғирт коррупция ва ўзбилармонлик. Саналганлар талаб! Илтимос эмас!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin