14K192Telegramda ochish
Ғалати-ғалати битимларни тузиш давом этмоқда Самарқанд халқаро аэропортини таъмирлаш ва қайта қуришга 238 млрд.сўм давлат маблағлари сарфланади. Кейин аэропортнинг бошқарув ҳуқуқи "Air Marakanda" МЧЖга давлат-хусусий шерикчилик шартларида топширилади. "Air Marakanda" МЧЖ, очиқ маълумотларга кўра, роппа роса 1 йил аввал, 2020 йил 9 апрелда ташкил этилган. Ягона таъсисчиси Кипрда рўйхатдан ўтган Drupola Holding Limited. Устав фонди 400 млн.сўм. Ёзилишича, Кипрдаги офшорда рўйхатдан ўтган компания таъсисчилигидаги "Air Marakanda" МЧЖ 80 млн.доллар инвестиция киритирар эканмуш. Э, барака топгурлар, агар "Air Marakanda" МЧЖ ростанам Самарқанд аэропортига қизиқаётган бўлса, аэропортни сотувга қўймайсизларми? Очиқ савдода, бошқа талабгорлар билан рақобатлашиб сотиб олмайдими? Ўша ваъда қилинаётган 80 млн.долларлик инвестицияни сарфламайдими? Давлат қарийб 24 млн.доллар пул сарфлаб аэропортни қайта қурса-ю, кейин уни ҳавойи ваъда бераётган офшорга қўш-қўллаб топширса? Бунда қандай иқтисодий мантиқ ва маъно бор? Бундай "Гўзаллик конкурслари" ўтказиш, ишончли бошқарувга айланган схемалар фақат ўзлаштиришга хизмат қилишини, якунда самарали мулкдор яратмаслигини SFI Management Group'га Ўзметкомбинат, ОКМК ва Ўзвторцветметни топшириб, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини ота-бола Аслановларга ишониб билдик-ку. Яна қанақа аччиқ ва зарарли тажриба керак?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin