Самарқанд Кимё заводи Баҳодир Гафуров ва Eriell Holding Company билан аффилланган Кипр офшорига ноль қийматда топширилмоқда.
Коррупцияга қарши кураш жуда кўп ўзаро узвий ҳаракатларни ўз ичига олади.
Хусусан, бу жараён давлат активларини фақат очиқ аукцион ва конкурсларда сотишни назарда тутади, ёпиқ қарорлар орқали парда ортида келишиб олишни, активларни текинга ёки ишончли бошқарувга топширишни истисно этади.
Умуман олганда, давлат активининг очиқ савдода пулга сотилиши активнинг кейинчалик самарали ишлаши ва вазият ўзгариб қолганда активни қайта тортиб олмасликни ҳам кафолатлайди. Гўзал ваъдалар, инвестиция режалари, бало-бадтар мажбуриятлардан бугун тўланадиган кэш ҳар томонлама афзалдир. Давлатгаям, инвесторгаям, жамиятгаям.
https://lex.uz/pdfs/4725138