15K227Telegramda ochish
Кечаги хабарларда собиқ “Чорсу” меҳмонхонаси, “Самарқандкимё” корхонаси, “Ўзбекистон” меҳмонхонасидаги давлат улуши, Қўнғирот сода заводи сотилгани айтилди. Шу масалада икки оғиз. “Самарқандкимё” корхонаси сотилмаган, балки ноль қийматда Кипрдаги ўзбек фамилияли хорижий инвесторлар томонидан тузилган офшор FERKENSCO MANAGEMENT LIMITEDга топширилган. Мана бу ҳақдаги ҳукумат қарори. ПҚ-4265-сонли қарорга мувофиқ «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ устав капиталининг 51 фоиз миқдоридаги улуши сотилиши белгилангани рост. Лекин кимга, қанчага ва қачон сотилгани очиқланганига кўзим тушмади. Ҳарқалай будка эмас, йирик корхона. Балки “Самарқандкимё” корхонаси сингари хорижий инвесторга ноль қийматда топширилгандир. Ўзбекистон меҳмонхонасини 2 йил давомида бўлиб тўлаш шартларида сотиб олган Bashan Investment Group PTE LTD 20 доллар устав капитали билан тузилган, 2018 йил 28 сентябрдан буён фаоллик кўрсатмаган. Очиқ манбалардан Bashan Investment Group PTE LTD портфолиосидаги бирон бир меҳмонхона активини қидириб топиб бўлмади. «Чорсу» меҳмонхонаси 16,9 миллиард сўмга сотиб олган «Ittihad International Investment LLC» ҳарқалай бизнес тарих эга компания кўринади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin