12K22Telegramda ochish
Рамазон ойи ва иқтисодий фаоллик Ҳар йили Рамазон ойи кириб келиши билан кўпчилик аҳолиси мусулмонлардан иборат мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам иқтисодий фаоллик бироз сусаяди. Йирик ва ўрта тадбиркорлар аксари бу ойда дам олишга, таътилга чиқишади. Катта бизнес лойиҳаларга қўл урилмай турилади. Шу кунларда бизнес ҳамкорларга, давлат идорасидагиларга, сармоядорларга мурожаат қилсангиз, Рамазондан кейин гаплашайлик, деган жавоб тез-тез янграйди. Кўпчилик тийилишда. Одатда қурилиш, саноат ишлаб чиқариш, транспорт бироз пауза олса, хизматлар кўрсатиш соҳаси, аксинча, сезиларли жонланади. Дарвоқе, онлайн ва етказиб бериш билан боғлиқ хизматларни йўлга қўйиш, кенгайтириш учун Рамазон жуда қулай бошланиш ҳисобланади. Маълум сабабларга кўра, банк хизматларига мурожаатлар анча камаяди, айниқса, кредит маҳсулотларига талаб жиддий қисқаради. Шу билан бирга муддати ўтган қарздорликлар ошади. Рамазондан кейин, Ҳайит байрамлари ўтгач, ишбилармонлик фаоллиги юқори суръатлар билан қайта жонланади. Муборак Рамазон берган куч, руҳий қувват ва ишонч бутун бир йилга татийди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin