Туризм бу фақат меҳмонхона хизмати эмас
Бугунги учрашувда туризм соҳасидаги тадбиркорлар кўп оғриқли масалаларни кўтарган, айрим муаммолар ечилмагани туфайли, афсуски, қайта ва қайта кўтарилмоқда. Тадбиркорлардан бири фақат Давлат раҳбарига етказа олган муаммоси ечилганини билдирган.
Лекин кўп муаммолар Раҳбарга етказа олиш эҳтимоли билан эмас, тизимли муносабатни ва қонунчиликдаги ўзгартиришларни талаб қилади. Масалан, меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг 20 фоизини қайтариш тизими амалда тўлақонли ишлаётгани йўқ. Нега? Чунки ҳаддан ташқари муракааблаштириб юборилган. Бу имтиёздан фойдаланиш учун меҳмонхона хизматларини кўрсатишдан тушган реализация қилишдан олинган жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этиши керак.
Энди, ўзингиз ўйланг, бугунги замонавий дунёда туризм фақат меҳмонхона эмас, бу 24/7 режимда умумий овқатланиш орқали ҳам сотувларни кўпайтириш дегани. Мавсумдан ташқари пайтлар (айтайлик, ҳозир шунақа давр), меҳмонхона бизнесини ушлаб туришнинг ягона чораси бу.
Шунинг учун, тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби меҳмонхоналарга нисбатан қўлланилиши учун 90 фоизлик цензни 50 фоиз ва ундан юқори деб ўзгартириш тўғри бўлади (юлдуз тоифасига боғламасдан). Идеалда эса мазкур имтиёзни меҳмонхона+умумий овқатланиш учун бир контекстда кўрилиши тўғри бўлади.
Чет эллик туристлар сонини 20 миллионга олиб чиқиш вазифаси ижроси ўз-ўзидан бўлмайди.
- https://t.me/the_bakiroo/11339@the_bakiroo