20K99Telegramda ochish
Давлат раҳбари мактаб стадионини хусусийлаштиришни тақиқлаган Назаримда, Тошкент шаҳар ҳокими, янги ва эски Юнусобод ҳокими Президентнинг давлат мулки объекти бўлган футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш ва сотувга чиқариш тақиқланиши тўғрисидаги қарорини ўқимаган. Бўлмасам, Юнусободдаги 122-мактабнинг стадионини аллақандай ноунеймлар келиб ўраб-эгаллаб олишига индамай қараб туришмаган бўлишарди. Энди халқимиз мактаблар олдида кеча-кундуз навбатчилик қилиши ва стадионларни қўриқлаши қолувди. Янги даврда юзлаб мактаб стадионлари очофат ҳокимлар тарафидан сотиб юборилган, афсуски бу жиноятлар бўйича ёпиғлиқ қозонлар ёпиқлигича қолмоқда. Балки шунинг учун ҳам мактаб стадионларини сотиб юборишга уринишлар, гарчи бунга Президент тақиқи қўйилганига қарамай, давом этмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin