Яна энергокризиснинг харажати халққа, даромади монополист чўнтакларга
Бугун нафақат водий туманларида, пойтахтдаям метан заправкалари эрталабданоқ ёпилган (саноқли очилганларида узун навбатлар кузатилган) ёки умуман очилмаган. Лекин бу ҳақда Энергетика вазирлигидан биронта расмий хабар ёки тушунтириш берилгани йўқ. Минглаб ҳайдовчилар яна ахборий ва жисмоний сарсон.
Табиийки, эртага такси нархлари яна кўтарилади ва бундан 12 мингдан 92+ шиптир қуяётган ҳайдовчилар эмас, биз истеъмолчилар эмас, жиловсиз такси агрегатори ва бензин импортини назоратига олган олигархия ва монополистлар маза қилади.
Яна энергокризиснинг харажати халққа, даромади монополист чўнтакларга бўлади.
- https://t.me/the_bakiroo/11582@the_bakiroo