Валюта биржасида энди соат 17:00гача савдо қилиш мумкин
Ички валюта бозорини янада ривожлантириш ва банклар учун валюта операцияларини амалга ошириш имкониятларини кенгайтириш доирасида 2026 йил 10 августдан бошлаб валюта биржасидаги савдолар соат 10:00дан 17:00 га қадар давом этади (ҳозирда 15:00гача).
Савдо сессиясининг узайтирилиши банкларга кун давомида валюта ликвидлигини янада самарали бошқариш, мижозларнинг тўловларини ўз вақтида амалга ошириш ҳамда хорижий валютадаги тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш имконини беради.
Валюта биржасидаги савдолар якунлари асосида 74 та хорижий валютанинг сўмга нисбатан расмий курслари ҳар бир банк иш куни соат 17:30 да (ҳозирда 16:00да) Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Ҳафта охирида, жума кунги савдолар натижасида аниқланган курсни шанбадан бошлаб қўллашга ўтилса, дам олиш кунлари учун аниқлик янада ошарди. Ҳозирда пайшанба куни аниқланган курс жумадан якшанбагача қўлланади.
- https://t.me/centralbankuzbekistan/13392@centralbankuzbekistan